"Барселона" спорт директори Матеу Алемани янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишдаги муаммолар ҳақида гапирди.
“Рўйхатдан ўтказиш? Бу барча клублар учун умумий муаммо. Кеча биз бир неча футболчиларни рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлдик ва биз мақсадимизга кўра, барча футболчиларни рўйхатдан ўтказиб бўлишга яқинмиз", - деди Алемани.
Маълумот учун, ҳозирда каталонияликлар сафида Маркос Алонсо ва яна бир неча нафар футболчи рўйхатдан ўтмаган.