Бош ҳакам Сезар Сото Градо Хавининг четлатилишини тушунтирди.
Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган «Хетафе»га қарши ўйинда (0:0) «Барселона» бош мураббийи иккинчи бўлимда майдондан четлатилди.
Сезар Сото Градо Хавига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди - «Барселона» устози Жен Даконама томонидан Абде Эззалзулига нисбатан қўполлик ишлатилганини уқтирди.
«Хави Эрнандес техник майдонни тарк этди, у 4-ҳакамга қўл кўтарди ва афтидан, қарорлардан бирига норозилик билдирган, гарчи у аввалроқ 4-ҳакам томонидан огоҳлантирилган бўлсада, ўзини боса олмади.
Олиб ташлангандан сўнг, у туннелга кираверишда тураверди, мен унга кетиши кераклигини айтдим», дейилади ўйин протоколида.