Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Аҳмаджон Мусаев: «Сергеев ишлашда давом этса, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатида 7та гол уриб, мусобақаннг энг яхши тўпурари бўлгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. У барча ўйинларда гол уришга муваффақ бўлди. Игорь Вьетнам ва Иордания дарвозасини икки мартадан, КХДР, Сурия ва Жанубий Корея дарвозасига эса бир мартадан гол уришга муваффақ бўлдм.

Ушбу футболчи ҳақида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори Владимир Козак ва бош мураббий Аҳмаджон Мусаев ўз фикрларини билдириб ўтишди.

"Мен Игорни ёшлигимдан биламан. Боиси, биз бирга "Пахтакор"да шуғулланиб келамиз. У доимо гол уришни кўзлайди ва бу йўлда жуда ҳам кўп меҳнат қилади", дейди Козак www.the-afc.com сайтига.

"Игорь буюк ҳужумчи бўлиш ниятида эканини ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаш мақсади борлигин ҳамиша айтиб келади. Бу мақсадга эришиш учун унга халақит берадиган нарса йўқ. Барчаси ўзига боғлиқ", қўшимча қилди сардор.

Унинг фикрини Аҳмаджон Мусаев давом эттирди:
"У — туғма тўпурар. Агар Игорь ҳаволаниб кетмасдан, син дилдан ишлашда давом этса, унинг келажаги порлоқ. У ишлашда ва гол уришдав давом этса, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлади".

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 09:03, 18.11.2012.
Ўқилди: 4864 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.