Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентда кутиб олинди

Баҳо:
+ | -

Аҳмаджон Мусаев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 17 ноябрь, шанба куни, куннинг иккинчи ярмида БААдан Тошкентга етиб келди.

3-17 ноябрь кунлари БААнинг Рас ал-Хайма ва Фужайра шаҳарларида ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этди. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари мусобақа гуруҳ босқичида Вьетнам ва Шимолий Корея терма жамоаларини мағлубиятга учратишди, Иордания ёшлари билан дуранг ўйнашди.

2013 йили Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси тақдири ҳал этилган чорак финал ўйинида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақадаги энг мураккаб жамоаларидан бири бўлган – Сурия терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионати ярим финалига ҳам йўл олди. Ярим финал ўйинида Мусаев шогирдлари, охир-оқибат мусобақа чемпионига айланган Жанубий Корея ёшлар терма жамоасига имкониятни бой беришди.

Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз олдига қўйилган вазифани бажарди – 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бунгача 2003 (БАА)ва 2009 (Миср) йилги жаҳон чемпионатларида иштирок этган эди. Қайд этиш жоиз, 2012 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам 2013 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди. Шундай қилиб, ўзбек футболи тарихида илк бора ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар терма жамоалари бир йилда жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлишди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:14, 18.11.2012.
Ўқилди: 4596 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5405]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4305]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3220]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3079]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2200]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1943]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1840]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1607]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1540]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1522]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик