Неймар билан боғлиқ трансфер достони тугади - бразилиялик ҳужумчи «ПСЖ»даги олти мавсумидан сўнг «Ал-Ҳилол» билан шартнома имзолади.
Тақдимот видеоси охирида Неймар «Ал-Ҳилол» футболчиси сифатидаги илк сўзларини айтди.
«Мен Саудия Арабистонидаман, «Ал-Ҳилол»даман», — деди 31 ёшли ҳужумчи видеода.
Эътиборлиси, «Ал-Ҳилол»да Неймар Малкомнинг жамоадошига айланди. Бразилиялик бу клубга яқинда «Зенит»дан 60 миллион евро эвазига ўтган эди.