«Севилья» дарвозабони Яссин Буну «Ал-Ҳилол»га ўтишга яқин турибди.
Марокашлик футболчини «Бавария» Мануэль Нойерга ўринбосар сифатида кўрганди ва «Реал» ҳам дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишга қизиққанди. Бироқ, «қаймоқранглилар» Кепа Аррисабалагани танлади. Alriyadiah хабарига кўра, Буну «Ал-Ҳилол»га кўчиб ўтиш арафасида. Саудия клуби аллақачон «Севилья» билан ҳам, 32 ёшли футболчининг ўзи билан ҳам келишувга эришган.
Transfermarkt Яссин Бунунинг ҳозирги трансфер нархини 12 млн еврога баҳоламоқда.