Жоау Феликс "Барселона"га ўтиш умидини йўқотмаяпти.
Diario Sport хабарига кўра, вингер агар "Атлетико"ни тарк этса ва трансфер ойнасининг сўнгги кунигача кутишга тайёр бўлса, фақат каталонияликларда ўйнаш ниятида. Бу ҳақда футболчининг вакиллари "кўк-анорранглилар"ни хабардор қилишган.
Ҳозир португалиялик бошқа жамоалардан келган таклифларни блокламоқда.
Шу билан бирга, "Барселона"да ҳали ҳам Феликсни қўлга киритишга тўсқинлик қиладиган молиявий муаммолар мавжуд. Қолаверса, у клубнинг устувор мақсадлари қаторига кирмайди.
"Атлетико" ижара учун 16 миллион евро олишни кутганди, аммо ҳозир янги клуб унга маошни тўлиқ тўлаш шарти билан футболчини қўйиб юборишга тайёр. Испания чемпионлари учун Феликснинг ўзи маошини жиддий камайтиришга рози.