Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рўзиқул Бердиев: «Футболчилар билан олдинги воқеаларни унутишга келишиб олдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатидаги навбатдаги муваффақиятсиз ўйиндан кейин «Насаф» бош мураббийи Усмон Тошев истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига мавсум бошида жамоа бош мураббийи бўлган Рўзиқул Бердиев яна қайта тайинлади. Қашқадарёлик мухлислар сайти «Voha.Uz» интернет нашрига кичик интервью берди.

— Сизни яна «Насаф» жамоасига бош мураббий бўлганингиз билан жамоанинг мухлислари номидан самимий табриклаймиз ва фаолиятингизга каттадан-катта муваффақиятлар тилаймиз.
— Раҳмат, мен ҳам барча мухлисларимизга ташаккур изҳор қиламан. Бош мураббийликдан озод этилганимда ҳам жуда кўп мухлислар далда беришганди ва руҳан қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишди. Уларнинг бу муносабатлари мен учун умрбод энг қимматли бўлиб қолади. Уларнинг олдида ўзимни қарздордек ҳис қиламан. Мендан мухлислар нима кутишаётганини сезиб турибман. Ҳаётимда жуда кўп марта ўзимни уларни ўрнига қўйиб курганман. Мухлисларнинг менга бўлган ишончини оқлаш ўзим учун шараф деб биламан.

— Одинда бўладиган ўйиндан мухлислар сиздан Усмон Тошев давридагига қараганда бутунлай бошқа ўйинни кутишаётгани бежиз эмас, нима деб ўйлайсиз ушбу кутилаётган ўйинни энди сиз бошчилигингизда жамоа битта ўйинда уддалай оладими?
— Албатта олдимизда жуда маъсулиятли ўйин кутиб турибди, бунга тайёргарлик кўриш учун ҳам қисқа вақт қолди. Қолаверса жамоа аъзолари менга бегона эмас, ўйинчилармизни жуда яхши биламан. Уларни Демьяненко даврида жамоага жалб қилишда бевосита иштирок этганман. «Насаф» жамоасида ажойиб ўйинчилар йиғилишган, мен уларга ишонаман. Шунинг учун ушбу ўйинни мухлисларимизга манзур бўладиган даражада ўтказиш учун қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз. Мураббий сифатида доимо шогирдларимга жанговор ўйин қилишни уқтириб келганман, токи майдонда рақибга ҳеч қандай имкон қолмасин. Умид қиламанки, ўша куни кўп минг сонли мухлисларимиз ҳам бизга астойдил далда бўлишади.

— Сизга энди мураббийлар штабида кимлар ёрдам беради?
— Ўзингизга маълум, бу йилги мавсум ўз ниҳоясига етиб қолди, ҳозирча мураббийлар штабига четдан мутахасис чақиришни ҳожати йўқ деб ўйлайман, шунинг учун қолган ўйинларга «Насаф» ўринбосарларини тайёрлашда менга ёрдам бераётган, мухлисларимизга бегона бўлмаган, Шуҳрат Тошпўлатов ёрдам беради.

— Кейинги пайтда «Насаф»ни бир қанча ўйинчилар тарк этиши тўғрисида гап сўзлар кўпайиб кетди, агар шогирдларингиз билан суҳбат қилган бўлсангиз, шу тўғрисида ҳам аниқлик киритиб ўтсангиз.
— Бугун йигитлар билан суҳбат қилдим, машғулот ҳам ўтказдик. Тўғрисини айтсам, йигитларнинг ҳам кейинги пайтдаги натижалардан сўнг анча тушкун кайфиятда эканлигини кўрдим. Аммо яна такрор айтаман биз бир-биримизга бегона эмасмиз, суҳбатимиз давомида бу воқеаларни тезда ёддан чиқариб, олдимизда турган учрашувларни мазмунли ва мухлисларни хурсанд қиладиган даражада ўтказишни келишиб олдик, ўйлайманки бу қўлимиздан келади. Энди уларни кетиш тўғрисидаги гаплар бўлаверади. Чунки ҳозирги пайтдаги «Насаф» сафида тўп сураётган лар мамлакатимизда анча кўзга ташланиб қолган ўйинчилар ҳисобланишади. Шундан уларга қизиқиш билдирашаётганига шубъҳа қилмайман. Лекин улар «Насаф»га ҳам керак. Шунинг учун уларни бошқаларга бериб қўйиш ниятимиз йўқ.

— Мана ўзингизнинг ихтиронгиз — Шоҳруҳ Гадоев «Насаф»да кўп ўйнамасдан терма жамоамизнинг ўйинчисига айланди, лекин уни мухлислар ҳозирдан бошқа жамоага «ўтказиб» қўйишди.
— Шоҳруҳни ютуқларидан ўзим ҳам хурсандман, шуни алоҳида айтиб ўтмоқчиманки, у ҳозир ҳам келаси мавсум ҳам «Насаф»да ўйнайди. Биз уни янада маҳоратини ошишига ўргатамиз, аниқроғи яхшилаб «пиширамиз» (кулиб). Умид қиламанки, унинг ҳали «Насаф»га фойдаси кўп тегади. Мени хурсанд қиладиган жиҳатлардан яна бири, бизда Шоҳруҳдек йигитлар сиз айтганингиздек, ихтиролар кўп, уларни ҳам синаб кўрамиз, ўрни келганда асосий таркибга қўшамиз.

— Олдинда «Насаф» учун катта совринлардан бири Ўзбекистон Кубоги қолди, сизнингча ушбу кубокни қўлга киритишга имконимиз борми?
— Албатта, ушбу катта совринни қўлга киритишни қайси жамоа ҳам ҳоҳламайди дейсиз. Келинг аввал биз ярим финалдан ўтиб олиш ҳақида ўйлайлик, агар ярим финал жавоб учрашувида керакли натижани қўлга киритсак, кейин финал ҳақида қайғурсак бўлади.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 22:32, 18.11.2012.
Ўқилди: 5321 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.