"Рома"нинг спорт директори Тиаго Пинто ярим ҳимоячи Леандро Паредеснинг Рим клубига қайтиши ҳақида фикр билдирди.
“Леандронинг қайтиш истаги катта эди. Уни яна формамизда кўрганимиздан хурсандмиз. "Рома"дан кетганидан кейин Паредес тажриба орттирди. Ишончимиз комилки, унинг маҳорати клубимизга ёрдам беради", - дея хабар беради "бўрилар" матбуот хизмати спорт директори.
Паредес 2,5 миллион евро эвазига Франциянинг "ПСЖ" клубидан "Рома"га ўтган эди. Леандро ва италян клуби ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2025 йилнинг ўрталарига қадар ҳисобланган.













