Чоршанба куни "Барселона" Деку клуб спорт директори лавозимига тайинланганини эълон қилди. Ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар Деку Матеу Алемани билан бирга ишлайди, шундан сўнг Алемани ўз лавозимини тарк этади. Бу 2 сентябрь куни содир бўлади.
Ижтимоий тармоқлардаги нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Тоттенхэм" Алеманини спорт директор лавозимига таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Фабио Паратичи “Тоттенхэм” спорт директори лавозимини тарк этганди. Италия футбол федерацияси у аввал ишлаган “Ювентус”нинг қоидабузарликлари юзасидан тергов доирасида уни футболда фаолият олиб бориини ман қилган, ФИФА эса жазони бутун дунёга кенгайтирган.