Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Месси "Интер Майами"нинг энг яхши тўпурарлари 3талигига кирди! Рўйхат етакчиси Леонинг терма жамоадаги собиқ шериги ҳисобланади

Баҳо:
+ | -

Голлар серияси!

Месси "Интер Майами"да супер сермаҳсуллик кўрсатишда давом этмоқда. Жамоага ёзда келиб қўшилган мегаюлдузга 6 та ўйин клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига киришга етарли бўлди! Аргентиналик ҳужумчи рўйхатда биринчи бўлиш учун кимларни ортда қолдириши керак?

3-ўрин

"Интер Майами"да ўтказилган олтита ўйинда Лео тўққизта гол урди. Ҳозирда аргентиналик форвард клуб тўпурарлар рўйхатида Хосеф Мартинес (30 та ўйинда - 9 та гол) ва Роберт Тэйлор (66 ўйинда - 9 та гол) билан учинчи ўринни бўлишиб турибди.

2-ўрин

Тўпурарлар орасида иккинчи ўринда Леонардо Кампана. 23 ёшли футболчи “Интер Майами” сафида ўтказган 52 ўйинида рақиблари дарвозасига 16 та гол уришга эришган.

1-ўрин.

"Интер Майами"нинг энг яхши тўпурари - Гонсало Игуаин. Аргентиналик футболчи клуб сафида 70та ўйинда 29та гол урган. У кучли учликдан ҳозирда Флорида жамоаси учун ўйнамайдиган ягона футболчи ҳисобланади. Қолганлар Лео билан биргаликда голлари сонини ошириши мумкин.

PS: Нима деб ўйласиз, Мессига 1-ўринга чиқиб олиш учун нечта ўйин керак бўлади?

Киритилди: 23:01, 16.08.2023.
Ўқилди: 2972 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.