Франциялик ярим ҳимоячи Димитри Пайет «Васко да Гама» билан шартнома имзолаб, фаолиятини Бразилияда давом эттиришга қарор қилди ва унинг бу мамлакатга келиши, албатта, узоқ вақт эсда қолади.
Пайет Рио аэропортига эрталаб соат бешда етиб келди, бироқ у ерда уни аллақачон клубнинг икки минг мухлиси кутишаётган эди, мухлислар унга ўз севги ва садоқатларини изҳор этишга шошилишган.
Пайет янги клубида ўз рақамини танлаб бўлган - 10. Бундан ташқари, унинг учун алоҳида миссия бор - чемпионатнинг ўн саккиз туридан кейин жамоани турнир жадвалининг қуйи қисмидан кўтариш.