Кристал Пэлас" футболчиси жамоада қолади. Клуб раиси Стив Париш Тwitter'да ёзишича, жамоа ҳужумчиси Майкл Олисе янги, 4 йиллик битимга имзо чеккан. 22 ёшли ҳужумчи ўз келажагини "бургутлар" билан боғлаган.
Олисенинг яқиндагина "Челси"га ўтиши борасида хабарлар тарқалганди. Кўклар унинг 35 миллион фунтлик товон пулини тўлаб бермоқчи эди.