“Ювентус” ҳимоячиси Лука Пеллегрини фаолиятини “Лацио”да давом эттиради, деб хабар беради “бургутлар” расмий сайти.
Футболчи Италия клубида ижара асосида ўйнайди.
Олдинроқ Пеллегринига "Фулхэм" ва "Ницца" даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.
Пеллегрини ўтган мавсумни Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубида ижарада бошлаган, кейин “Лацио”га ижара асосида ўтган.













