«Лион» бош мураббийи Лоран Блан бўлимларга қўшилган вақтдан норози.
«Менимча, 10, 11, 12 ёки 13 дақиқалик тўхталиш вақти энг яхши вариант эмас. Бу ўйиннинг бутун моҳиятини ўзгартиради.
Агар 2 ёки 3 дақиқа бўлса, унда ҳамма нарса яхши. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин 15 дақиқа бир таймнинг учдан бир қисми, бу жуда кўп... Лекин ҳар кимнинг ўз фикри бор.
Кўп тўхталиш вақти жамоангизнинг тактикасига таъсир қилиши мумкин. Буни ҳисобга олиш керак ва мен яқин йилларда футболда эволюция бўлади деб ўйлайман», - дея Бланнинг сўзларини келтиради Canal+.