Ушбу ёзда АҚШга кўчиб ўтган «Интер Майами» юлдузи Лионель Месси 2021 йилда «Барселона»ни тарк этганини эслади.
«Францияга кўчиб ўтишим мен хоҳлагандек эмас эди. Ҳаммаси бир кечада содир бўлди. Ўшанда буни қабул қилиш қийин эди, лекин ҳозир ҳаммаси яхши.
Бу трансферни «Интер Майами»га ўтиш билан солиштириш қийин», - деди аргентиналик футболчи.
Месси «Барселона» академияси битирувчиси ҳисобланади. 36 ёшли ҳужумчи 2005 йилдан 2021 йилгача шу таркибда ўйнаган. У 2021 йилнинг ёзида жамоани текинга тарк этди, шундан сўнг икки мавсумни «ПСЖ»да ўтказди.













