«Васко да Гама»нинг янги футболчиси Димитри Пайет нима учун Бразилия клубига ўтганини тушунтириб берди.
«Бу катта клуб эканлигини биламан. Жамоа Францияда ҳам жуда машҳур. Биз Ромарио, Жуниньо, Эдмундо ва Роберто Динамитанинг ҳикояларини биламиз, лекин менинг танловимнинг яна бир сабаби бор ва бу «Васко» тарихан ирқчиликка қарши кураш олиб борган ва бунда давом этмоқда», - дея Пайетнинг сўзларини келтирган Canal+.
Ушбу ёзда «Марсел»ни текинга тарк этган 36 ёшли франциялик футболчи Бразилия клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.