"Лидс Юнайтед" муҳим футболчисидан айрилгиси келмаяпти. Хабарларга кўра, Чемпионшип клуби ўз ҳужумчиси Луис Синистеррани сотмоқчи эмас. Унга бир нечта АПЛ клублари қизиқиш билдираётган эди.
Бироқ, раҳбарият Луисни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Айни дамда ҳужумчи 21 миллион фунтга баҳоланган. Бош мураббий Даниэль Фарке Синистеррани АПЛга қайтишда катта ёрдам беради деб ҳисоблайди.