"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
Италиянинг амалдаги чемпиони чемпионлик ҳимоясини сафарда “Фрозиноне” устидан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган бўлса, сўнгги мавсумда А Сериянинг энг яхши тўпурарига айланган Осимхен дубль қайд этди.
Учрашув якунлангач, ҳужумчи келажаги ҳақида қандай фикрда эканлигини айтди: "Кўп миш-мишлар тарқалди, бу билан баҳслашолмайсиз. Ҳамма нарсани клуб президенти ҳал қилади. Биз ҳали ҳам янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз, шунинг учун ҳаммаси қандай тугашини кўрамиз. Гап шундаки, ҳозир мен “Наполи”да ўйнаяпман ва бу энг муҳими. Мен аввалгидек жамоа муваффақияти учун қалбим ва жонимни бераман. Келинг, кейин нима бўлишини кўрамиз", деди Осимхен DAZN нашрига.