"Интер" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханўғли "Ал-Аҳли"га ўтиши мумкин.
Бу ёзда “нерадзуррилар” Саудия Арабистонига бир ярим ҳимоячисини аллақачон қўйиб юборишди – “Ан-Наср”га ўтган Марсело Брозович. L'Equipe хабарига кўра, энди Хакан Чалханўғли хизматларига "Ал-Аҳли" қизиқиш билдирмоқда.
Хакан Чалханўғли яқинда "Интер" билан 2027 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади. 29 ёшли туркиялик футболчининг трансфер қиймати Transfermarkt экспертлари томонидан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.