Маълумки, 2012 йил тобора ўз якунига етиб бормоКда ва яна икки ойдан сўнг ўзбек футбол мухлислари учун жуда хам ҳаяжонли ва курашларга бой бўлиши кутилаётган 2013 йилги футбол мавсуми кириб келади. Ушбу йил барчамиз учун янада ҳаяжонли бўлиб ўтиши табиий. Сабаби, миллий терма жамоамиз, ўсмирларимиз ва ёшларимиз олдида катта синовлар кутиб турибди. Бундан ташқари, клубларимиз Осиё чемпионлар лигаси ҳамда Осиё кубогида юртимиз шаънини ҳимоя килишади. Аммо бугунги гап келаси йил хакида эмас, балки ўз ниҳоясига етиб бораётган 2012 йил ҳакида кетади...
Ҳар бир йил ўз поёнига етар экан, мутахассис-у мутасаддиларимиз овоз жараёнини ташкил этиб, йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини эълон қилишади. Бугун биз ҳам бир неча нафар футболимиз мухлислари билан йиғилишиб, ўзига хос сўровнома ўтказдик. Ушбу сўровнома "Одноклассники.ру" ҳамда "Фейсбук.ком" ижтимоий тармоқарида ўтказилди ва жуда Кизғин тарзда кечди.
Мухлисларимиз билан келишилган ҳолда, терма жамоамиз футболчиларини икки гуруҳга булиб ташладик. Биринчисида терма жамоамиз вакиллари ўрин эгаллаган бўлишса, иккинчисида ушбу йил давомида бошқа мусобақаларда қатнашган ёш жамоаларимиз, яна ҳам аникроқ қилиб айтадиган бўлсак, олимпиячиларимиз, ўсмирларимиз ва ёшларимиз футболчилари жой топишди. Сўровномамиз қоидаларига биноан, ҳар бир мухлис ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ҳар бир гуруҳга футболчиларимизни биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринларга қўйиб чиқишлари лозим эди. Қоидаларимизга биноан мухлисимиз биринчи ўринни топширган футболчи 10 очко, иккинчи - 5 очко, учинчи - 3 очко ва туртинчи - 1 очко қўлга киритиши керак эди. Якунда биз балларни ҳисоблаган холда якуний натижани эълон қилдик ва сайтимизга қўйишга лозим топдик.
Демак, жуда қизғин тарзда кечган баҳсда биринчи ўринни Жанубий Корея ва Қатар терма жамоаларига жуда муҳим голларни киритган "Алания" футболчиси Санжар Турсунов олишга муваффақ бўлди.
1. Санжар Турсунов - 210
2. Сервер Жепаров - 181
3. Виталий Денисов - 89
4. Одил Аҳмедов - 51
5. Улуғбек Бақоев - 33
6. Игнатий Нестеров - 26
7. Александр Гейнрих - 20
8. Акмал Шораҳмедов - 20
9. Темур Кападзе - 15
10. Азиз Ҳайдаров - 7
11. Жасур Ҳасанов - 3
Олимпия, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида қатнашган ёш футболчиларимиздан иборат рўйхат сўровномамизнинг иккинчи қисми саналади. Унда терма жамоамиз таркибида ўзининг ишончли ўйинлари билан қисқа вақт оралғида мухлисларимиз меҳрини қозона олган олимпиячиларимиз сардори - Фозил Мусаев 111 балл тўплаган ҳолда биринчи ўриндан жой топди. Иккинчи ўринда куни кеча бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 7 та гол урган Игорь Сергеев, учинчи ва тўртинчи ўринларни эса футболимиз умидлари - Ислом Тўхтахўжаев ва Шоҳруҳ Гадоев эгаллашди.
1. Фозил Мусаев - 111
2. Игорь Сергеев - 47
3. Ислом Тўхтахўжаев - 38
4. Шоҳруҳ Гадоев - 32
5. Сардор Раҳмонов - 25
6. Акобир Тўраев - 23
7. Иван Нагаев - 19
8. Асилбек Омонов - (17)
9. Жамшид Искандеров - (17)
10. Сарвар Каримов - (17)
11. Темурхўжа Абдуҳолиқов - (16)
12. Олег Зотеев - (14)
13. Тоҳир Шамсиддинов - (11)
14. Аббос Махситалиев - (10)
15. Темур Ҳакимов - (10)
16. Жасур Ҳасанов - (5)
17. Кенжа Тўраев - (3)
18. Ихтиёр Тошпўлатов - (18)
Темурмалик ТОЖИДДИНЗОДА