Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўткир Юсупов: “Мазкур ўйиннинг қиймати биз учун финалга тенг”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) саралаш босқичи доирасида сафарда “Ал-Вакра”га қарши майдонга тушади. “Лочинлар” бўлажак баҳсга Дохада астойдил тайёргарлик кўришмоқда.

“Навбаҳор”нинг Доҳадаги илк машғулоти якунлангач, жамоа сардори, тажрибали дарвозабон Ўткир Юсуповдан бўлажак баҳс борасида қисқа интервью олдик.

— Жамоа сардори сифатида муҳим ўйин олдидан жамоадошларингизнинг кайфияти, жамоанинг ички муҳити ҳақида нима дея оласиз?
— Бўлажак ўйин олдидан биз – футболчиларнинг кайфиятимиз аъло даражада. Ўз майдонимизда “Пахтакор”га учралган мағлубиятдан кейин жамоамизда озгина тушкунлик пайдо бўлган эди.

Ҳудога шукр, айни пайтда барчаси ортда қолди ва ҳаммасини енгиб ўтдик. Жамоанинг ички муҳити ҳам яхши. “Ал-Вакра”га қарши кечадиган ўйинда барча имкониятимизни ишга солиб, Наманган аҳлига қувонч бағишлаш, хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз.

— Одатда дарвозабонлар учун кўпроқ химоячиларнинг жисмоний ва руҳий  ҳолатлари муҳим саналади. Айтингчи, жамоадаги ҳимоя чизиғи вакилларидан бу борада кўнглингиз тўқми?
— Тўғри айтдингиз, ҳимоячилар жамоанинг асосий қўрғони ҳисобланишади. Ҳимоячиларимиз ҳақидаги фикрларим ижобий. “Навбаҳор”да яхши ҳимоячилар жамланишган. Давралар оралиғида сербиялик тажрибали футболчи Филип Иванович  таркибимизга қўшилди. У жамоамизнинг ўйинига янада киришиб кетса, менимча, ҳимоямизда умуман муаммолар бўлмаса керак. Умид қиламанки, жамоамиз ўйиндан — ўйинга ўсади ва мухлислар ишончини оқлашга интиламиз.

– “Ал-Вакра” билан бўладиган баҳс битта ўйиндан иборат бўлганлиги учун беллашув қўшимча дақиқалар ва ҳаттоки пенальтилар сериясигача бориши мумкин. Мабодо, ўйин пенальтилар серияасигача борадиган бўлса, бунга тайёрмисиз?
— Биласизми, “Ал-Вакра” устидан ғалаба қозонсак, “Навбаҳор” тарихида янги саҳифа очганлар сифатида биз — футболчилар ҳам тарихга кириш имкониятига эгамиз. Нафақат мен, балки барчамиз бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Мазкур ўйиннинг қиймати биз учун финалга тенг. Шуни инобатга олган ҳолда, таъкидламоқчиманки, биргина мен эмас, бутун жамоа эртанги учрашувда зафар қучиб, ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишга тайёр. Ушбу мақсадимизни амалга ошириш учун охиригача курашамиз.

Сўнгги сўз ўрнида шуни таъкидламоқчиманки, Наманган аҳли футбол билан ҳамнафас яшайди. “Навбаҳор” ғалаба қозонса, кўплаб хонадонларда байрам бўлади, мабодо, Худо кўрсатмасин, акси юз берса, бу мухлисларнинг кайфиятларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Мақсадимиз ягона, жамоамиз ишқибозларининг хонадонларига чиройли ғалабаларимиз билан қувонч улашиш. Буни рўёбга чиқариш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ҳар ҳолда, юртимиздаги энг яхши мухлисларга эга, футболсеварлар вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганимизни яхши биламиз. Умид қиламизки, мухлислар ҳам одатдагидай бизни қўллаб-қувватлаб,  қўшимча куч ва руҳ бағишлашади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:17, 21.08.2023.
Ўқилди: 1901 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.