Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

«Навбаҳор»нинг эртанги рақиби «Ал-Вакра» ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, «Навбаҳор» Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) саралаш баҳси доирасидан ўрин олган баҳсда сафарда Қатарнинг “Ал-Вакра” клубига қарши майдонга тушади.

Анъанага мувофиқ, бўлажак рақибимиз тўғрисидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Ал-Вакра” мазкур ном билан аталувчи шаҳар шарафини ҳимоя қилади ва жамоа 1959 йили ташкил топган.

“Ал-Вакра” ўтган мавсумлар давомида Қатар қуйи лигасининг 2 карра ғолиби (1985, 2019 йиллар), 2 карра Қатар чемпиони (1998/1999 йиллар мавсуми, 2000/2001 йиллар мавсуми), Қатар шаҳзодаси кубоги соҳиби (1999 йил) ҳамда финалчиси (1996 йил), шайх Яссим кубогининг 4 карра соҳиби (1989, 1991,1998, 2004 йиллар) ва финалчиси (2003 йил) ҳамда Қатар лигаси кубоги соҳиби (2011 йил) ҳисобланади.

“Ал-Вакра”ни шунингдек, “Яшил тўлқин” деб ҳам аташади.

Бўлажак рақибимиз ўтган мавсумда Қатар Юлдузлар Лигасида 12 жамоа орасида 4-ўринни эгаллаб, ОЧЛ “плей-офф” йўлланмасини қўлга киритганди.

“Ал-Вакра”ни 2018 йилдан буён испаниялик 61 ёшли мутахассис Тинтин Маркес Лопес бошқармоқда. Жамоа сардори эса жазоирлик 33 ёшли ҳужумчи Муҳаммад Беньятту.

Айни пайтда “Ал-Вакра” таркибида 7 нафар легионер тўп тепмоқда. Булар: ҳимоячилар - Трент Лукас Сейнсбери (Австралия, 31 ёш), Лукас Мишел Мендес (Бразилия, 33 ёш), ярим ҳимоячилар – Ҳамди Фатҳи (Миср, 28 ёш), Асад Ал Омар (Иордания, 20 ёш), Аюб Ассал (Марокаш, 21 ёш), ҳужумчилар – Муҳаммад Беньятту (Жазоир, 33 ёш) ва Дала Жасинту (Ангола, 27 ёш).

Бўлажак рақибимиз ўз уй учрашувларини ўтган мавсумдан бошлаб, ўтган йили Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 учун қурилган, ўтган йилги мундиалнинг гуруҳ баҳслари ва 1/8 финал доирасидаги битта ўйин ўтказилган, 40000  (қирқ минг) нафар мухлисга мўлжалланган “Ал-жануб” стадионида ўтказмоқда. Эртанги ўйин ҳам мазкур ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Вакра” – “Навбаҳор” беллашуви 22 август куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:30, 21.08.2023.
Ўқилди: 3303 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5869]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4973]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [3438]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3421]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [2370]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2369]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [2077]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1987]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026даги энг паст xG кўрсаткичига эга гол муаллифи бўлди (видео) [1833]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида такрорланмас рекорд ўрнатди [1815]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик