"Бешиктош" раҳбарияти афсонавий испан ҳимоячиси Серхио Рамос билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Журналист Санти Аунанинг ёзишича, “қора бургутлар” жаҳон ва Европа чемпиони учун курашда “Галатасарой”дан олдинда. Маълум бўлишича, машҳур футболчи “Бешиктош”га ўтишга яқин турибди, Рамоснинг атрофидагилар эса Истанбул клубидан якуний таклифни кутишмоқда. Аввалроқ, Серхио "оқ-қоралар" раҳбариятидан йилига 10 миллион евро сўрагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Рамос "ПСЖ"ни тарк этганидан кейин эркин агент ҳисобланади. Франция пойтахтида икки йил давомида "Реал Мадрид" афсонаси 58 ўйин ўтказиб, олтита гол урди.