Саудия Арабистонининг қайси клуби "Арсенал" ҳимоячиси Габриэль Магальянсни сотиб олишни режалаштиргани маълум бўлди.
Журналист Аҳмад Алайлоннинг хабар беришича, “Ал-Иттиҳод” президенти Аҳмад Масуд бугун Лондонда “канонирлар” ҳимоячиси билан учрашган, чунки икки клуб ва футболчи билан музокаралар ижобий кечмоқда. Аввалроқ, "Арсенал" бразилиялик футболчидан қутулиш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Габриэль 2020 йилдан бери "канонирлар" сафида тўп тепмоқда. Transfermarkt портали 25 ёшли ҳимоячининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.