Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

"Интер" ва "Бавария" келишуви, "Манчестер Сити"нинг 60 миллион евролик янги хариди — Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -

21 август кунги энг муҳим трансфер янгиликлари дайжести билан танишинг.

"Барселона" Сержиньо Дестни Нидерландияга жўнатиб юборди

Бир неча йил олдин Дест дунёдаги энг истиқболли қанот ҳимоячиларидан бири бўлиб кўринарди. Ва у ҳозирда 22 ёшда! Аммо юқори даражадаги умидлар ҳали оқланмади. У "Барселона"дан сотиб олиш имконияти билан ПСВга ўтди. Дест Нидерландия чемпионати билан яхши таниш, чунки у “Аякс”да тарбияланган ва катта футболга кириб келган.

"Атлетико" Саудия Арабистонидан Родриго Де Пауль бўйича таклиф олди

Саудияликларнинг янги мақсади Аргентина терма жамоасининг 29 ёшли ярим ҳимоячиси. Фабрицио Романонинг ёзишича, "Ал-Аҳли" Де Пауль учун "Атлетико"га 32 миллион евро таклиф қилган. Родриго "Наполи"дан Пиотр Зелиньски билан шартнома бузилганидан сўнг Саудия клубининг асосий мақсадига айланди.

"Манчестер Сити" Жереми Докуни 60 миллион еврога сотиб олади

Лукас Пакета варианти ўхшамаганидан сўнг "Сити" тезда янги нишонга эътибор қаратди. Фабрицио Романонинг таъкидлашича, клуб Докуни 60 миллион еврога сотиб олиш учун "Ренн" билан оғзаки келишувга эришган. Ҳафта охирига вингер тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган, 21 ёшли бельгиялик билан узоқ муддатли шартнома имзоланади.

Бахтиёр Зайнутдинов ЦСКАдан “Бешиктош”га ўтди

Қозоғистон терма жамоасининг 25 ёшли универсал футболчиси уч йилдан сўнг Москвани тарк этиб, фаолиятини Туркияда давом эттириш учун йўл олди. Келишув шартлари, аввалроқ пайдо бўлган маълумотларга кўра: 5 миллион евро ва ЦСКА фойдасига кейинги сотишнинг 15 фоизи.

"Манчестер Юнайтед" Мэйсон Гринвуд жамоани тарк этганини эълон қилди

21 ёшли футболчи бир ярим йилдан бери майдонга тушмаяпти ва барчаси ҳужумда гумон қилиниб, ўз севгилисини зўрлашга уриниш туфайли. Қишда, Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди, ёзда шов-шувли жуфтлик фарзанд кўрди ва кейинги қадам ўйинга қайтиш эди. Ҳужумчи эса ростдан ҳам фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда, лекин “Манчестер Юнайтед”да эмас. У клуб билан амалдаги шартномасини бекор қилди.

"Интер" ва "Бавария" Бенжамин Паварнинг трансфери борасида келишиб олди

Франция терма жамоаси сафидаги жаҳон чемпиони узоқ вақтдан бери Мюнхендан кетишни истамоқда. Ва ниҳоят, у мақсадга яқинлашди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, “Интер” “Бавария” билан 30 миллион евролик трансфер ва 2-3 миллион евро бонуслар бўйича принципиал келишувга эришган. Немис клуби 27 ёшли ҳимоячига ўринбосар топилиши биланоқ шартномани ёпишга тайёр.

"Атлетико" 19 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолади

19 ёшли Самуэль Омородион бундан роппа-роса бир ҳафта олдин, 14 август куни Испания чемпионати 1-тури доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйинда "Гранада" сафида мадридликлар дарвозасини ишғол қилганди. Энди эса у Мадридда ўйнайди. Клуб сотиб олиш вариантини фаоллаштирди ва футболчи билан 2028 йилгача шартнома имзолади.

Моуриньонинг янги ҳужумчиси

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Рома" "Аталанта"дан Дуван Сапатани сотиб олишга яқин турибди. Музокаралар якуний босқичда. Трансфернинг кутилаётган суммаси 10 миллион евро ва бонуслар. 32 ёшли колумбиялик ҳужумчи билан бўлажак шартнома тафсилотлари ҳозирча номалум.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:54, 22.08.2023.
Ўқилди: 5733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.