"Челси" ярим ҳимоячиси Карни Чуквуэмека қанча вақт сафдан чиққани маълум бўлди. Журналист Том Роддининг сўзларига кўра, англиялик чап тиззасидан операция қилинган. Қайта тиклаш муддати тахминан 6 ҳафта.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг 2-турида Чуквуэмека "Вест Хэм" билан ўйинда "Челси" сафидаги илк голини уриб, ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ, Карни кўп ўтмай жароҳат олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Чуквуэмека бир йил аввал “Астон Вилла”дан “Челси”га ўтган эди. "Кўклар" бош мураббийи Маурисио Почеттино ёш англияликда катта имкониятларни кўрмоқда.
Аввалроқ, Кристофер Нкунку ҳам жароҳат олиб 3-4 ойга сафдан чиққан эди.