Кириш Регистрация

"Фиорентина" А Серия клубидан ярим ҳимоячи олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Удинезе"да тўп тепаётган сербиялик 21 ёшли ярим ҳимоячи Лазар Самарджич Италиянинг бошқа клубига ўтиши мумкин. Football Italia журналистлари хабарига кўра, футболчининг хизматларига "Фиорентина" қизиқиш билдирмоқда.

Флоренция клуби ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар келишувни якунлаш ниятида. "Бинафшаранглилар" раҳбарияти Самаржич учун 18 миллион евро ва Риккардо Соттилнинг ҳуқуқларини беришга тайёр.

Италия чемпионатининг сўнгги мавсумида Лазар 37 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг “Удинезе” билан тузган меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Киритилди: 12:15, 23.08.2023.
Ўқилди: 691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.