Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ОФКнинг 2012 йилги совринини қўлга киритишга номзодлар: Эрматов, Расулов ва Ўзбекистон («Фейр-плей»)

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 29 ноябрь куни ОФК турли номинациялар бўйича ғолиблар номини эълон қилади ва уларга совринларни топширади. Ушбу номинацияларнинг 3тасида ўзбекистонликлар номзод сифатида эътироф этилишган.

Ўзбекистон "Фейр-плей" номинациясида номзод сифатида кўрсатилган. Ушбу номинация ғолиби йил давомида тўпланган очколарга кўра аниқланади. Очколар қуйидаги тамойиллар асосида берилади:
- терма жамоалар (барча ёшдаги) ОФК мусобақаларидаги иштироки;
- клубларнинг ОЧЛ, ОФК кубоги ва ОФК президенти кубоги мусобақаларидаги иштироки;
Шунингдек, ҳар бир ўйин бўйича комиссарнинг хулосаси:
- сариқ карточкалар сони;
- қизил карточкалар сони;
- ижобий ўйин;
- жамоанинг майдондаги ва майдон ташқарисидаги ўзини тутиши;
- мухлисларнинг ўзини тутиши.

"Фейр плей" совринига номзодлар рўйхатига Эрон ва Австралия ҳам киритилган.

Шунингдек, Равшан Эрматов яна бир марта Осиёнинг энг яхши ҳаками (эркаклар) совринига номзод сифатида кўрсатилди. Бунгача у 4 марта ОФКнинг энг яхши ҳаками деб топилганди (2008-2011 йиллар). Эрматовнинг бу галги "рақиблари" — Юичи Нишимура (Япония) ва Алиризо Фағоний (Эрон).

Абдуҳамидулло Расулов эса ОФКнинг энг яхши қанот ҳаками (эркаклар) номинацияси номзодлари рўйхатига яна киритилди. Шунингдек, номинация номзодлари — Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон) ва Метью Жеймс (Австралия).

Йилнинг энг яхши мураббийи номинациясига эса "Бунёдкор" ОЧЛнинг ярим финалигача олиб борган ва Ўзбекистон терма жамоаси билан саралаш босқичини гуруҳда 1-ўринда якунлаётган Миржалол Қосимовнинг номзоди кўрсатилмаган.

ОФКнинг 2012 йилги номинациялари ва номзодлар рўйхати:

Энг яхши ассоциация
Эрон
Япония
Жанубий Корея

Фейр плей
Австралия
Эрон
Ўзбекистон

Йилнинг энг яхши клуби
"Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони)
"Кувайт" СК (Кувайт)
"Ульсан Хёндэ" (Жанубий Корея)

Йилнинг энг яхши футзал жамоаси
Эрон
Япония
Таиланд

Йилнинг энг яхши терма жамоаси (аёллар)
Шимолий Корея ўсмирлар терма жамоаси (U-17)
Япония олимпия терма жамоаси
Япония ёшлар терма жамоаси (U-20)

Йилнинг энг яхши терма жамоаси (эркаклар)
Япония олимпия терма жамоаси
Жанубий Корея олимпия терма жамоаси
БАА олимпия терма жамоаси

Энг яхши қанот ҳаками (аёллар)
Кивинг (Хитой)
Мин Кюнг Ким (Жанубий Коея)
ҲАбиб бин Шамсарий (Малайзия)

Энг яхши қанот ҳаками (эркаклар)
Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Мэтью Жеймс (Австралия)
Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон)

Йилнинг энг яхши ҳаками (аёллар)
Цинь Лиан (Хитой)
Ким Ри Хянг (КХДР)
Сатико Ямагучи (Япония)

Йилнинг энг яхши ҳаками (эркаклар)
Алиризо Фағоний (Эрон)
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Юичи Нишимура (Япония)

Йилнинг энг яхши мураббийи (аёллар)
Мидори Хонда (Япония)
Мото Тахисави (Япония)
Тзука Такави (Япония)

Йилнинг энг яхши мураббийи (эркаклар)
Хонг Мен-Ву (Жанубий Корея)
Ку Кин Хо (Жанубий Корея)
Сасакави Нарави (Япония)

Йилнинг энг яхши футзалчиси
Муҳаммад Кешаварз (Эрон)
Рафаэль Хонми (Япония)
Суфавут (Таиланд)

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (қизлар)
Гава Хаасе (Япония)
Ри Хянг Сим (Жанубия Корея)
Шибат Ханая (Япония)

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (эркаклар)
Моҳанад Абдулраҳим Каррар (Ироқ)
Мун Чанг Чжин (Жанубий Корея)
Таро Сугимото (Япония)

Энг яхши осиёлик легионер-футболчи
Марк Шварцер ("Фулхэм", Австралия)
Шинжи Кагава ("МЮ", Япония)
Юто Нагатомо ("Интер", Япония)

Осиёда ўйнаётган энг яхши хорижлик футболчи
Бруно Сезар Корреа ("Сепоҳон", Бразилия)
Рикардо де Оливейра ("Ал-Жазийра", Бразилия)
Коутиньо ("Кувайт" СК, Бразилия)

Йилнинг энг яхши футболчиси (аёллар)
Ая Мияма (Япония)
Хомаре Сава (Япония)
Юки Огими (Япония)

Йилнинг энг яхши футболчиси (эркаклар)
Ли Куен Хо (Жанубий Корея)
Лукас Нилл (Австралия)
Али Каримий (Эрон)
Женг Жи (Хитой)
Муҳсин Бенгар (Эрон)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:04, 22.11.2012.
Ўқилди: 7404 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.