"Реал" яримҳимоячиси Хаби Алонсо ўз жамоадоши Криштиану Роналдунинг жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдирди, дея хабар беради испан матбуоти.
Унинг гапларига қараганда, Роналду - бир киши ҳамма учун.
"Роналду - жуда ҳурматталаб ва ўзига хос феълга эга инсон. У ўзига жуда юқори баҳо қўяди. У нимани ўйласа, фикрини ниқобламай, фактларни яширмай, тўғридан тўғри айтаверади. У жамоага жуда керак, у билан барча футболчиларнинг муносабати яхши. Аммо Криштиану "Реал"да илоҳийлаштирилмаган. Мен ҳам у билан яхши профессионал муносабатдаман ва ўзаро ҳурматдамиз. Албатта, жамоада ҳамма ҳам дўстинг бўлмаслиги мумкин ва майдондан ташқарида биз деярли гаплашмаймиз", - дейди Алонсо.













