"Манчестер Юнайтед" ўз дарвозабони Дин Хендерсоннинг нархини белгилади. Журналист Алан Никсоннинг фикрича, англиялик футболчи трансфер бозорида 23 миллион евродан сал кўпроққа сотилади.
Манбанинг хабарига кўра, Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби айни дамда жамоага янги дарвозабонни жалб қилмоқчи ва ушбу трансферга фаол қизиқиш билдирмоқда. "Бургутлар" Дин учун керакли миқдорни тўлашга рози бўладими ёки йўқми ҳозирча маълум эмас.
Аввалроқ, Хендерсонга инглиз футболчиси ўтган мавсумда ижара асосида ўйнаган "Ноттингем Форест" клуби ҳам қизиқаётган эди. "Ўрмончилар" ёзда "Арсенал"дан Мэттью Тёрнерни сотиб олишди.