"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва кетма-кет тўртинчи бор Англия Премьер-лигасида ғалаба қозониш ниятида эканлигини маълум қилди.
"Эшитишимча, бундан олдин ҳеч ким кетма-кет тўрт марта Премьер-лигада ғалаба қозонмаган. Биз буни қилишни хоҳлаймиз, чунки бу жуда қийин. Баъзилар кубокларимизни оддийгина қабул қилишади, лекин бу умуман осон эмас", - дея португалиялик футболчининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Навбатдаги учрашувда “шаҳарликлар” “Шеффилд Юнайтед”га қарши майдонга тушади.