"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Ромелу Лукакуга жамоада ўйнаш имкониятини беришга тайёрлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
“Вазият ўзгармади. Ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо ҳозир вазият ўзгаришсиз қолмоқда. Ҳаммаси мен клубга қўшилишимдан олдингидек қолмоқда. Хотиржаммиз. Агар бирор нарса ўзгарса, биз сизга албатта хабар берамиз", - деди Почеттино матбуот анжуманида.
Лукакунинг ўзи "Челси"да қолиш ниятида эмас ва фаолиятини Туриннинг "Ювентус" жамоасида давом эттирмоқчи.