Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Нодир Ражабов: «Бизга қийин бўлади, аммо финалга чиқишимизга ишонаман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг "Бухоро" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ярим финал жавоб учрашувидан олдин "Бухоро" мухлислари сайти Нодир Ражабов билан суҳбатлашишга қарор қилди. Бу ўйинда жароҳати боис жамоага ёрдам бера олмайди.

— Нодир, финалга чиқиш учун жамоамизда имконият бор дб ўйлайсизми?
— Имкониятлар ҳамиша бор. Лекин бу ўйинда бизга оғир бўлади. Боиси, биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Назаримда, биз тезкор гол уриб олишимиз керак. Шунда вазифамиз бироз енгиллашади. Боз устига, "Насаф" ҳам биринчи даврадагидек кучли эмас. Ҳозирда қаршиликларда муаммолар кўзга ташланмоқда. Биз "Насаф"га қарши ўйинда ким мезбон эканини кўрсатиб қўямиз.

— Ушбу ўйинни мавсумдаги энг муҳим учрашув деб ҳисоблайсизми?
— Чемпионат ва кубокдаги ҳар бир ўйин ва олдимизда турган "Насаф"га қарши ўйин ҳам муҳим ҳисобланади. Агар Ўзбекистон кубоги финалига чиқадиган бўлсак, бу клуб тарихидаги илк финал бўлади.

— Жамоа руҳий жиҳатдан ўйинга қандай тайёргарлик кўряпти? Хавотирлар йўқми?
— Йигитлар ўйинга руҳан яхши тайёргарлик кўришмоқда. Ҳозир деярли барча футболчилар яхши формада. Ўзаро тушунувчанлик ҳам жойида. "Пахтакор" билан ўйинни инобатга олмаганда, бу ўйинда асосан захидагилар ҳаракат қилишганди, ҳимояда ҳам яхши ўйнай бошладик.

— Сиз жамоа сардорисиз. Ўйиндан олдин футболчиларни руҳлантирасизми?
— Албатта. Уларни руҳлантиришга ҳаракат қиламан, маслаҳатлар бераман. Албатта, буни майдонда амалга оширсам яхши бўларди. Аммо бу ўйинда мен жамоага ёрдам бера олмайман. Майдон ташқарисидан уларни қўллаб-қувватлаб тураман.

— Ўйинчиларга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши зарурми ёки улар ўйин пайтида мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига аҳамият беришмайдими?
— Йигитларга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жуда ҳам зарур. Ахир мухлисларни бекорга 12-ўйинчи дейишмайди. Умид қиламан, бу ўйинга кўплаб мухлислар келишади ва жамоани қизғин қўллаб-қувватлашади. Бу ўйинда мухлисларга ҳам кўп нарса боғлиқ.

— "Андижон" билан ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов саволларга жавоб берар экан, "Бухоро"нинг финалга чиқишига ишонмаслигин таъкидлади. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
— Ҳар бир инсон ўз фикрига эга. Айтиб ўтганимдек, бу ўйинда бизга қийин бўлади. Лекин жамоага, жамоадошларимга ишонаман. Улар финалга чиқа олишади!

—  Жароҳатдан кейин тикланиш жараёни қандай кечмоқда? Индивидуал машғулотларга киришганингизга гувоҳ бўлдик.
— Ҳа, машғулотларни бошладим. Аммо ҳозирча якка тартибда шуғулланяпман. Декабрь ойидан бошлаб жамоанинг умумий машғулотларида шуғуллана бошлайман.

— Тезроқ соғайиб кетинг. Сизга раҳмат
— Сизга ҳам раҳмат!

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 19:17, 23.11.2012.
Ўқилди: 5111 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.