"Манчестер Юнайтед" "Брентфорд" ҳужумчиси Айвон Тоунига қизиқаётган клублардан бири. Журналист Сами Мокбеланинг ёзишича, “қизил иблислар” "асаларилар" томонидан 80 миллион еврога баҳоланган ҳужумчи олмоқчи.
Тоуни ҳозирда ўйинлардан четлатилган. Январь ойида футболчи фақат майдонга қайтиши мумкин бўлади. Англиялик футболчига "Манчестер Юнайтед"дан ташқари Лондоннинг иккита клуби "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда.