"Бетис"нинг 30 ёшли ҳужумчиси Борха Иглесиас Луис Рубиалес Испания Қироллик Футбол Федерацияси (RFEF) бошқарувида қолар экан, Испания терма жамоасида ўйнамаслигини айтди.
Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Англия терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба (1:0) муносабати билан тақдирлаш маросимида Испания терма жамоаси футболчиси Женнифер Эрмосони қучоқлаб ўпган Рубиалес танқидларга учради. Жума куни Рубиалес ўз ҳаракатини тушунтирди ва истеъфога чиқмоқчи эмаслигини таъкидлади.
"Мен қайғудаман ва ҳафсалам пир бўлганди. Футболчи ва инсон сифатида бугун содир бўлган воқеаларга қўшилмайман. Ҳамкасбимда босим ва эътибор сақланиб қолаётганидан афсусдаман.
Испания терма жамоасида ўйнаш - фаолиятимдаги энг катта воқеалардан бири. Бу имконият яна қўлга киритиладими ёки йўқми, билмайман. Аммо вазият ўзгармагунича терма жамоага қайтмасликка қарор қилдим", - деб пост қолдирди Иглесиас ижтимоий тармоқларда.
Иглесиас Испания терма жамоаси сафида иккита ўйин ўтказади - Миллатлар лигасида 2022 йил 24 сентябрда Швейцарияга қарши (1:2) ва Евро-2024 саралашида 28 март куни Шотландияга (0:2) қарши ўйнайди.