Кириш Регистрация

АПЛ клуби футболчиси Греция чемпионатига кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест"нинг чап қанот ҳимоячиси, 25 ёшли Омар Ричардс жорий мавсумни ижара асосида Грециянинг "Олимпиакос" клубида ўтказади. Янги келган футболчини аллақачон Греция топ-клуби матбуот хизмати расман таништирди.

Ричардс "Фулхэм" ва "Рединг" тарбияланувчиси бўлиб, 2021 йилда "Бавария"га қўшилган. Бир йил ўтгач, у Премьер-лиганинг "Ноттингем Форест" клуби ўйинчисига айланди ва "ўрмончилар" билан уч йиллик шартнома имзолади.

Transfermarkt футболчини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

“Олимпиакос” Гретция чемпионатининг 1-турида старт олган “Пансеррайкос”ни ишончли тарзда мағлуб этди – 2:0.

Киритилди: 23:02, 25.08.2023.
Ўқилди: 1050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.