"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Николас Жексоннинг ўйинини юқори баҳолади.
“Биз у билан шартнома имзолаганимизда унинг маҳорати ҳақида билардик. У тўпсиз ажойиб ишлашга қодир, ҳужумларни аъло даражада якунлайди. У АПЛга тўлиқ ўрганиб қолганида, албатта, ўзини кўрсатади. Николас - юқори даражадаги ўйинчи. У дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланиши мумкин, мен бунга шубҳа қилмайман", - дея Почеттино сўзларини келтирган BBC.