Кириш Регистрация

Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКАга мослашишимда Зайнутдинов катта ёрдам берди"

Баҳо:
+ | -

ЦСКАга янги келган ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев жамоада мослашув жараёни қандай кечаётгани ҳақида гапириб, "ҳайрбийлар" жамоасида ўйнашдан умидлари билан ўртоқлашди.

Пойтахт клуби "Пахтакор"нинг 19 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси билан 2025/26 йилги мавсум сўнггига қадар узайтириш варианти билан шартнома имзолади.

"Мослашув жуда яхши кетмоқда, йигитлар менга катта ёрдам беришди, уларга раҳмат, Баха (Бахтиёр Зайнутдинов) ҳам менга катта ёрдам берди, унга раҳмат. Унга Туркияда омад тилайман. Аммо мослашув ҳали ҳам давом этмоқда. Баха менга йигитлар, клуб, база билан танишишимга ёрдам берди, у ҳамма нарсада ёрдам берди.

ЦСКА менга 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидан кейин қизиқиб қолганини билдим, лекин биринчи давра якунланишини кутдим, шундан сўнг ўйланиб, шу ерга кўчиб ўтдим. Ўйлайманки, навбатдаги қадамни ташлаш ва ўз ўйинимни ва қобилиятимни ошириш вақти келди", — деди Файзуллаев "ТАСС" билан суҳбатда.

Август ойи охирида Зайнутдинов ЦСКАдан Туркиянинг "Бешиктош" клубига ўтди.

Киритилди: 13:47, 26.08.2023.
Ўқилди: 3014 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик