Италия футбол федерацияси президенти Жанкарло Абете жамоаларнинг Европа Лигасига бўлган қизиқишини ошириш учун ўзининг таклифини илгари сурди. Абетенинг фикрича Европа Лигасида ярим финал йўлланмасини қўлга киритиган жамоалар Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлиши лозим экан.
«Европа Лигасининг ярим финалига йўл оладиган жамоалар Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида бўлсада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишлари керак. Бунинг натижасида Европа Лигаси қитъада янада оммавийлашишига абаб бўлиши мумкин», дея Абетенинг интервьюсидан парча келтирмоқда итальян матбуоти.
Шунингдек Абете Италия «А» серияси жамоалари сонини 20тадан 18тага қисқартириш таклифини ҳам ўртага ташлади: «Биз 18та жамоа иштирок этадиган форматга қайтишимиз зарур. Иложи бўлса, бунга тезроқ ўтишимиз керак. Бунда Италия чемпионати ҳозиргисига қараганда рақобатбардошроқ бўлган бўларди».