Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Олимпиада йўлида нодир футбол лойиҳаси! (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Футболимизни ҳар қанча танқид қилмайлик, ижобий ўзгаришлар ҳам бор, албатта. Дейлик, Олимпиада йўлида тузилган «Олимпик» лойиҳаси хорижда ҳам эътироф этилмоқда. Тўғри, Темур Кападзе бошқарувидаги клуб ва терма жамоа учун асосий синовлар энди бошланади. Лойиҳа нечоғли муваффақиятли чиққанини U-23 терма жамоасининг Париж-2024га йўлланма олиш-олмаслиги кўрсатиб беради, албатта. Барчаси вақт ҳукмидаги масала. Ҳозирча эса «Спорт День за Днем» нашри томонидан «Олимпик» лойиҳаси хусусида тайёрланган мақоланинг иккинчи қисмига эътибор қаратамиз.

Кагавага ўхшаш «янги ўзбеклар»

Миллий аренадан тезда чиқиб кетишнинг иложи топилмади. Йўқ-йўқ, корейслар устидан қозонилган ғалабадан кейин мухлислар стадиондан чиқишда тартибсиз ҳаракатланишмади. Шунчаки, автомобилдаги ҳамроҳим - «Пари НН»нинг янги хариди Руслан Жиянов билан суратга тушишни хоҳлаган ёш болалар унинг йўлини тўсиб қў­йишди. Жиянов - «Олимпик» маҳсули. У ўтган йилнинг ноябрида Россия термасига қарши кечган ўйин (0:0)да миллий жамоада ҳам дебют қилди. Руслан шунингдек, U-23 термаси билан Осиё чемпионати финалигача етиб борди. Ўзбекистонлик ёшлар ўша ҳал қилувчи баҳсда Саудия Арабистони термасига ютқазишганди. Айтиш керак, араблар таркибида майдонга тушган айрим йигитлар кейинчалик ЖЧ-2022да Аргентина термасига қарши кечган ва сенсацион ғалаба билан якунланган ўйинда ҳам иштирок этишди. Жиянов - «янги ўзбеклар» тимсоли. Эътибори фақат ўйин­га қаратилган, стадионда «енгилгина овқатланадиган» одамларни кўриб, роса хижолат ҳам тортди. Эҳтимол, ҳаттоки, ғазабга тушгандир. «Олимпик»ка Ўзбекистон футболида кам учрайдиган мутахассис - нутрициолог ёлладик, - дейди Жияновнинг мураббийи Темур Кападзе. - Олеся исмли қиз маҳаллий фитнесс-клубларда ҳам ишлайди ва спортчиларга овқатланиш тартиби, менюлар тузади. Бу биз учун икки баравар муҳим, чунки Ўзбекистонда таомлар асосан ёғли, спортчилар учун нима яхши эканлигини дарҳол аниқлаш қийин. Олдинги тушунчага мувофиқ, футболчига фақат оёқ кераклигини айтишарди, энди эса бутун танани мустаҳкамлаш учун доимий равишда ишлаш талаб этилади. Шу тариқа бизда профессионаллик ва ўқув жараёни сифати ошди». U-20 терма жамоаси ўйинини кўрган кишида бунга шубҳа қолмайди. ОК кашфиётлари - Аббос Файзуллаев (чемпионатнинг энг яхши футболчиси) ва Пўлатхўжа Холдорхонов 1-2 ҳафта ичида Европанинг кўплаб клублари шорт-варақасига киришди. Файзулаев «Олим­пик»да ўйнамаган, чунки «Пахтакор»да яхши мавқега эга бўлган, ҳатто «Кагава» лақабини олган, иккинчиси эса Кападзе ишининг тоза маҳсули. Холдорхонов «Пахтакор» ўринбосарлар жамоа­сидан олинган. Унинг асосий таркибга кириши имконсиз эди, ахир миллий жамоа ўзаги «Пахтакор»да. Захиранинг деярли 80 фоизи «пичоқ ости»да туради. Кападзе жамоа­си таркибининг ярмини тушунарсиз мақомда мамлакат бўйлаб сайр қилиш ортидан умидсиз истиқболга айланиб қолишган «Пахтакор» болалари ташкил этишларида ажабланарли томони йўқ... «Олимпик» ичидаги рақобат ҳужум учида ҳар қандай вазифани бажарадиган ва Элдор Шомуродов даражасига эришиш салоҳиятига эга Холдорхоновга Файзуллаев билан бирга ғалабали Осиё кубогида асосий «фигура»лардан бири бўлиш имконини берди. «Агар «Олимпик» тузилмаганида, бу йигитларни ҳеч ким билмасди, - дейди ўзбек футболи нюансларидан яхши хабардор агент Қаҳҳор Мўминов. - Зеро, «Пахтакор» ўринбосарлар жамоасидаги кўплаб йигитлар эътибордан четда қолишарди. «Олимпик» лойиҳаси бошланганига атиги 2 йил бўлди, қизиғи, айнан шундан буён Ўзбекистонда футболга нафақат севимли машғулот, балки ижтимоий лифт сифатида кўрашмоқда. Бу ҳам клубнинг тез ўсишига таъсир кўрсатган омиллардан биридир...».

«Олимпик»ка «ташна» ҳолда

Ўзбекистонлик футболчиларни пул билан талтайтириш бир вақтнинг ўзида ҳам осон, ҳам қийин. Улар учун атроф-муҳит, назорат муҳим. Остон Ўруновнинг «Спартак» кенгликларида адашиб қолгани бунга яққол факт. «Ҳа, «Олимпик» - ижтимоий лойиҳадир, - дейди клуб президенти Сакен Полатов. - Йўқ, ўзингиз хоҳламаган юклама эмас, балки роҳат бағишлайдиган иш. «Олимпик»ка келган йигитлар яхши маънода «ташна» эдилар. Ғалабага ташналик. Йигитлардан бирининг оиласи қандай шароитда яшаётганини ўзимиз кўрдик. аксарият болалар пойтахтга чекка ҳудудлардан келишган. Ҳа, баъзилари тўлиқ таъминотга эгалар, лекин ҳеч ким талтайган эмас. Бошқа томондан, бу лойиҳа футбол худди бокс каби Ўзбекистонда ижтимоий лифт эканлигини кўрсатди, шубҳасиз. Шунчаки, кўзлари ёнаётган, ғайратли йигитларга муҳтожмиз, чунки Токио Олимпиадасига чиқиш имконияти қўлдан чиқарилгач, мамлакат раҳбарияти олдимизга вазиятни тўғрилаш вазифасини қўйди».

Темур Кападзе «Олимпик» футболчилари учун - мураббий, ака ва ота. Шу билан бирга лойиҳа кураторлари ғоя бир қарашда баҳсли туюлганини тан олиб, мураббий талабларига мувофиқ юришди. Дейлик, Кападзе ўйин вақтидан қатъий назар, клубда барча йигитлар тенг миқдорда мукофот ва маош олишларини хоҳлади. «Агар жамоада футболчилар кўпи билан 200-300 доллар олишса, маош миқдори нега  фарқланиши керак? - дея изоҳлайди Кападзе. - Биз умумий ишни бажаряпмиз, бугун бир футболчи ўйнаса, эртага бошқаси майдонга тушади. Мақсад - ўйнаш учун асосий таркибга кириш. Натижадан ташқари, футболчини ривожлантиришимиз керак, бунда ҳамма майдонда ўйин вақти олиши шарт. Ҳозирда барчага тушунарли ўйин тамойилларини аниқлаб бўлдик, энди йигитлар бу доирада ўзларини намоён этсалар, бас. Йиғинларда жамоани дарҳол икки таркибга ажратамиз ва ўзаро ўйнатамиз. Бу ра-қобат барчани ке-ракли даражага кўтариш имконини беради. Умуман, одатда машғулотлар жараё­нида назорат ўйинлари сонини кўпайтирамиз.  Дейлик, камида 8та учрашув ташкил этамиз, шунда ҳамма амалиёт олади, талаб даражасидаги тонусга чиқади».

2022 йилги мавсум якуни кўпчиликни яна бир бора ҳайратга солди: «Олимпик» мавсум давомида бирор етакчидан енгилмади ва финишда 6-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, Кападзенинг «ўткир тишли» жамоаси прессинг ҳамда тезкор ҳужумга асосланган ўйин чизмаси билан кучли рақибларга чинакам бош оғриғи бўлди. Жорий йил баҳорда ҳам бу «оғриқ» ўтиб кетмади: Максим Шацких бошқарувидаги «Пахтакор» янги мавсум стартида «Олимпик»дан 2:3 ҳисобида енгилди. Кейин рақиб раҳбарлари тан олишди: ло­йиҳа «Пахтакор» ёшларини қайта кашф этиш асносида ҳам ўзини тўлиқ оқламоқда. Темур Кападзенинг яна бир шарти бироз ғалати янграганини айтиш керак: «Олимпик» мураббийи жамоа асоси учун «амакилар»ни олишдан қатъий бош тортди ва 2 йил оралиғида туғилган йигитлар селекцияси билан чекланди. «Бундан маъно нима? - дея саволни ўртага ташлайди Кападзе. - Бош мақсадим шу йигитларни тоблаб боришдир. Ахир терма жамоа Олимпиада саралашида «қария»ларсиз қатнашади. Демак, жамоада етакчилар ўз-ўзидан, табиий равишда пайдо бўлишлари, ўзларини тўлиқ намоён этишлари, ўсишлари ва буни амалда ҳам тасдиқлашлари керак. Шундай экан, аниқ мақсад бўйича тузилган лойиҳага аллақачон ўз клубларининг асосий таркибига ўрнашган футболчиларни тортишда мантиқ йўқ эди. Савия бўйича пасайиш уларга ҳеч қандай ёрдам бермасди, мен эса кўплаб футболчилар имконияти ҳақида муайян тасаввурга эгаман». Россия футбол иттифоқи «тенг тенги билан» тамойили бўйича ноёб ўсмирлар мусобақаси - ЎФЛни йўлга қўйди. «Олимпик» аксинча, тап-тортмасдан кучлилар билан ўйнаш учун яралган. Ёш жамоа Суперлигадаги биринчи мавсум 14та ўйинда дуранг қайд этди, Кападзенинг фикрича, булардан 5-6тасида унинг шогирдлари ғалаба қозонишлари ҳеч гап эмасди: «Ўйинларда кўплаб вазиятларни қўлдан чиқардик, фойдаланиш масаласида тажриба етишмади. Кўплаб клублар бизга қарши баҳсда ҳужумга тез чиқишимиз ва прессинг орқали яхши ўйнашимизни ҳисобга олиб, ҳимоядан ўйнади. Яъни бизни асосан иккинчи зонада «ушлашди». Ҳаттоки тажрибали жамоалар ҳам зич ҳимояни ёриб ўтишда қийналаётган паллада «Олимпик» ҳақида нима дейиш мумкин? Муҳими, мураббий сифатида жамоа ва йигитлар билан бирга ўсяпман, доимий равишда янги хатоларни кўряпмиз, уларни тузатиш ва олдини олишни ўрганяпмиз».

P.S.: давоми газетамизнинг кейинги сонларида.

Иван ЖИДКОВ, «Спорт День за Днем»

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:51, 26.08.2023.
Ўқилди: 1421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.