"Кристал Пэлас" футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Хабарларга кўра, лондонликлар ўз ярим ҳимоячиси Эберечи Эзега янги битим таклиф этмоқчи. Янги шартнома йилига 5 миллион фунтлик маош ва товон пулини ўз ичига олади
Бундай қилинишига асосий сабаб Эзега бўлаётган "Манчестер Сити"нинг қизиқишидир. Эзе 2020 йилда "ҚПР"дан сотиб олинганди. У айни дамда Англия терма жамоаси аъзоси саналади.