"Бёрнли" Англия чемпионатининг 3-турини омадсиз ўтказди – жамоа ўз майдонида "Астон Вилла"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мезбонларнинг ягона голи жанубий африкалик Лайл Фостер томонидан киритилди, у деярли ўн йил ичида Премьер-лига ўйинида гол урган Жанубий Африкалик биринчи футболчига айланди.
Аввалги жанубий африкалик футболчи 2013 йилнинг 19 октябрь куни "Халл Сити"ни мағлуб этган "Эвертон" аъзоси Стивен Пиенар эди. Ўшанда "Эвертон" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва жанубий африкалик бошқа футболчилар шу кунгача гол ура олмаган.
Кейинги турда "Бёрнли" "Тоттенхэм" билан ўйнайди.