«Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд Англия премьер-лигасининг 3-турида «Ньюкасл» устидан қозонилган иродали ғалаба (2:1) ҳақида гапирди.
Футболчининг таъкидлашича, унинг жамоаси учун жуда қийин бўлган, аммо улар якунда бирлашиб, ажойиб натижани тақдим этишга муваффақ бўлишган.
«Биз бу ўйинни жуда ҳам ўзига хос нарса сифатида эслаймиз. Майдонга чиққан йигитлар зўр ўйнади: Дарвин, Харви, Куанса - ҳаммаси зўр шериклар», - дея Трентдан иқтибос келтиради BBC.