Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Рўзиқул Бердиев: «Олдимизда эришишимиз мумкин бўлган охирги соврин — Ўзбекистон кубоги қолди»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Жуда қийин ва муросасиз бўлган учрашувда “Насаф” жамоаси “Бухоро” жамоаси билан дуранг қайд этиб, иккала ўйин ҳисобига кўра, ўз тарихида учинчи марта, кетма-кет иккинчи марта финал йўлланмасини қўлга киритди. Биз сайтимиз номидан Рўзиқул Бердиевни ва у киши орқали жамоа аъзоларини бугунги ютуқ билан табриклаб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни илтимос қилдик.

— Бугунги ижобий натижа орқали Ўзбекистон кубоги финалига йўлланмани қўлга киритганларингиз билан самимий табриклаймиз!
— Раҳмат бугун стадионга йиғилган мухлислар ажойиб футбол ўйинини томоша қилишди деб, ўйлайман. Учрашувда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимиз, бироз ташвишга солган бўлсада, йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишмади.

— Таркибда бир нечта йўқотишлар бор эди. Бу ҳолат таркиб танлашда сизга муаммо туғдирдими?
— Албатта муаммо бўлди, бундан ташқари жамоамиз аъзолари жамоани қабул қилиб олганимда жуда тушкун кайфиятда эдилар, бунинг устига ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам жуда сусайиб қолган экан. Лекин жуда қисқа вақтда йигитлар билан суҳбатлар ўтказиб, уларнинг руҳини кўтаришга ва машғулотларни юқори кўрсаткичда ўтказишга эришдик. Улар мени ва жамоамиз мухлисларининг биздан кутаётган натижаларини тушуниб етдилар, бунинг учун улардан жуда миннатдорман. Жамоамизда бугунги ўйинга 6 нафар ўйинчи туша олмасди, шунинг учун бу муаммо бўлсада, бугун керакли натижага эришганимдан хурсандман. Бу ютуқ нафақат жамоамизни, балки барча “Насаф”нинг мухлисларини ҳам ютуғидир - энг муҳими шу.

— Мана энди “Насаф” ўз тарихида учинчи марта Ўзбекистон кубоги финали йўлланмасини қўлга киритди. 30 ноябрь куни Тошкентда “Бунёдкор”-“Насаф” жамоалари ўртасида финал учрашуви бўлади ана шу учрашувгача жароҳат олган ўйинчилар тиклана олишадими?
— Афсуски, финалда ҳам таркибимизда муаммолар бўлади, ўйлайманки, Артур Геворкян финалда майдонга туша олади, аммо яна бир моҳир ўйинчимиз Жаҳонгир Жиямуродов майдонга туша олмайди, бу аниқ. Аммо финал ҳар доим ҳам, ҳар кимга насиб этавермайди. Бу биз учун жорий мавсумдаги охирги қўлга киритишимиз мумкин бўлган охирги катта соврин ҳисобланади. Эндиги мақсадимиз, бу имкониятдан фойдаланиш учун бўлади. Таркибимизда қандай муаммо бўлишидан қатъий назар, биз бор имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги пайтда энг асосийси йигитларимизда ғалаба бўлган иштиёқ пайдо бўлди. Бу мен учун қувонарли ҳолат, умид қиламанки, ана шу кайфиятда финални ўтказамиз.

— Сиз бугунги учрашув ана шу тарзда тус олишини кутганмидингиз?
— “Бухоро” жамоаси турнир жадвалида эгаллаган ўрни унчалик яхши бўлмаса ҳам, ҳар қандай жамоага катта қаршилик кўрсата оладиган жамоа деб ҳисоблайман. Албатта, бугун жамоамиз улардан катта қаршиликка учрашини кутган эдим, чунки бу “Бухоро”, улар билан бўлиб ўтган барча учрашувлар жуда шиддатли кечади. Улар бугун ҳам ана шундай ҳужумкор ўйин намойиш этишди, умид қиламанки, бухоролик мухлислар улардан бугун жуда мамнун бўлишди, уларнинг бугунги ўйини таҳсинга сазовордир. Ўз ўрнида жамоамиз ҳам барча қийинчиликларни енгиб ўтишиб, олдиларида турган катта маъсулиятни ҳис этишиб, керакли натижани қўлга киритишди ва юзлари ёруғ бўлишди. Менимча, бу бизнинг мухлисларимизни ҳам хурсанд қилди.

— Фикрларингиз билан ўртоқлашганингиз учун Сизга ташаккур изҳор этамиз, финалда эса Сизга ва Сиз орқали бутун жамоамизга ғалаба тилаб қоламиз!

Ренат Эрназаров суҳбатлашди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:06, 25.11.2012.
Ўқилди: 4228 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.