Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати-2013 саралаш босқичи «B» гуруҳида иштирок этиш учун Шри-Ланкага жўнаб кетди.
26-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган саралаш мусобақасида Гулнора Аъзамова бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси мезбон – Шри-Ланка, Эрон ҳамда Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.
Гулнора Аъзамова шогирдлари саралаш босқичидаги илк учрашувни 26 ноябрь куни майдон эгалари – Шри-Ланка терма жамоасига қарши ўтказади. Икки кундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси Коломбодаги «City Football Complex»да Эрон қизларига қарши майдонга тушишади. Саралаш босқичидаги сўнгги ўйин 39 ноябрь куни Ҳиндистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. ЎФФ Халқаро бўлими берган маълумотга кўра, Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси барча учрашувларда оқ либосларда ҳаракат қилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.
Қизлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати-2013, «В» саралаш гуруҳи
Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар
26 ноябрь
Шри-Ланка – Ўзбекистон
28 ноябрь
Ўзбекистон – Эрон
30 ноябрь
Ҳиндистон – Ўзбекистон