16 ёшли "Барселона" вундеркинди Ламин Ямал Испанияни халқаро миқёсда ҳимоя қилишга қарор қилди ва "Ла Роха"да дебют қилган энг ёш футболчи бўлишга яқин турибди, деб хабар бермоқда Diario Sport.
Истеъдодли футболчи олдида танлов турганди: ўзи туғилиб ўсган Испания терма жамоасида ёки отасининг ватани Марокашда ўйнаш. Якунда Ямал Испания фойдасига танлов қилди.
Миш-мишларга кўра, Ямал Луис де ла Фуэнтенинг Грузия ва Кипр билан Евро-2024 саралаш ўйинлари учун дастлабки таркибига киритилган. Унинг номи ушбу ўйинлар учун якуний таклифда бўлиши кутилмоқда.