"Атлетико" ҳужумчиси Алваро Мората "Райо Вальекано"га қарши кечган баҳс ҳақида гапирди.
"Учрашув бундай ҳисобда якунланишини кутмаган эдим. Ғалаба қозонишимизни билардик, лекин 7 та гол фарқи ўзгача туйғуларни берди. Жамоа ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман", дейди футболчи Marca нашрига.
Мората кечаги ўйинда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди, жамоаси эса 7:0 ҳисобида рақибдан устун келди.