Хитойнинг Нанцзинг шаҳри яна бир марта 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди. ОФКнинг аёллар футболи қўмитаси бугун ана шундай қарорга келди. 2011 йилда ҳам ушбу мусобақа айнан Нанцзингда бўлиб ўтганди.
ОФК президенти вазифасини бажарувчи Жанг Цзилонг Осиёнинг аёллар футболига юқори баҳо берди. Япония олимпия терма жамоаси Лондон-2012да кумуш медални қўлга киритган бўлса, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ЖЧда 3-ўринни эгаллади. КХДР эса Озарбойжон ўтказилган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақада 2-ўринни олди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон U16 қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш мусобақасида иштирок этишмоқда. Гулнора Аъзамова бошчилигидаги жамоамиз бугун Шри-Ланка терма жамоасига қарши дастлабки учрашувни ўтказади.