Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«De juro de fakto»

Баҳо:
+5 | -

«De juro de fakto» сиёсий термин бўлиб, агар бирор бир ташкилотни юридик жиҳатдан бир киши, аслида эса бошқа киши бошқарган ҳолларда ишлатилади.

Мозийга саёҳат. Олис тарих кишиси тилидан
Ҳозир бутун дунёда қуёнчилик ва қуён жанги ривожланиб кетган. Шу қаторда бизнинг томонларда ҳам. Мана қаранг ҳар қадамда қуён фермаси. Замондан ортда қолмайлик деб барака топгур  тўрт-беш сўм пули борлар яхши қуёнларни тўплаб қуён жанги билан шуғулланяпти. Кутилмаганда ўзимизнинг кураш қолиб бу жанг ўлкамизни сеҳрлаб қўйди.  Қаерга қарасанг ҳамманинг оғзида бир гап: бугун қайси қуён келаркан, ҳуув анави қишлоқда зўр жанг бўларкан бир бормаймизми?..Шунга ўхшаш гаплар.

Одамлар қуён жангини кўриш учун минглаб чақирим олисларга боришяпти. Лекин марказда бир «шерлар» лақабини олган қуёнлар жамоаси бор. Ўзиям зўр жамоа экан. Ўтган йили  қўйимни сотиб пулини белга боғладимда, йўлга отландим. Аммо, лекин кетган пулимга розиман, зўр жанг бўлди. Ўзимизнинг қуёнлар билан дейсизми? Э йўқ қайсидир катта мамлакатнинг жамоаси экан. Шундан кейин оромим  йўқ, қачон пул топиладию яна марказга бориб шерларнинг (энди уларни қуён деб атаб бўлмасди) ажойиб жангини кўриб келаман? Қисқа вақт ичида «шерлар» барчанинг кўнглидан жой олиб улгурди. Улар тез-тез бошқа давлатларга чиқиб келишарди, уларнинг қайтишини одамлар тўп-тўп бўлиб олишарди. Лекин…

Ёзнинг охирлари эди… Эсладим боғимиздаги шафтоли энди пишган экан. Бирдан дўстим югуриб келди, қўлида пир парча қоғоз. Нима гап экан деб қоғоздагини ўқидим. Ўқидиму кўз олдим қоронғулашиб кетди: «шерлар»ни кечагина жанг учун сафарга кузатиб қўйган эдик. Афсус бу сафар анча олисга бўлиб чиқди. Қуёнларимиз минган кема сувга ғарқ бўлибди. Азаматларимизнинг барчаси ҳалок бўлибди». Айни шу бир енлигина хабар юрак бағримни тилиб олди. Анча вақт ўзимга келолмай юрдим. Кўча чиқсам бутун халқ бир аҳволда. Барча ерга қараб жииимммм кетарди. Халқда аза…

Анча йиллар ўтди…
Юқоридаги қораламамни  ўқисам кўзимга ёш келади. Анча вақт ўтди, лекин бу воқеа ёқимсиз чандиқ бўлиб юрагимга ўрнашиб қолган. Бугун қуён жанги жуда ривожланиб кетди. Катта-катта пуллар тикиляпти. Аммо негадир ҳеч бири ўзимизнинг шерлар берган завқни беролмайди. «Шерлар» бутунлай тарқаб кетгани йўқ. Кейинчалик  қайта тикланди. Бир неча йилдан буён кузатаман «шерлар» бугунги қуёнларига деярли ҳар йили бошқа киши қоровуллик қилади. Бу борада тажрибаси бор деб ғарбдан ҳам бир қатор кишиларни олиб келишди.  Лекин кимни алдашади ҳайронман. Аслида барча қуёнлар бир кишининг қўлида. Арман қуёнларига ишқибоз бу пулдор қўлида махсус паттаси йўқлиги учун доим бошқа кишини қўғирчоқ қилиб қўйиб қуёнларга ўзи хўжайинлик қилади. У қандай овқат берса шуни ейишади…

Узр, қўлёзманинг қолган қисми ёниб кетган экан…

Қуёнлар жангининг чала ишқибози

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:25, 26.11.2012.
Ўқилди: 8294 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.